2020 йил 24 июль куни Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят Раислар Кенгашининг навбатдаги 2-Хисобот — сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференция ZOOM дастури оркали Онлайн тарзда ўтказилди. Бошланғич ташкилотлардан сайланган барча делегатлар жойлардаги студиялардан иштирок этдилар. Кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чикилди. Республика Кенгашининг Қурултойи ва вилоят кенгаши конференциясига делегатлар ва вакиллар сайланди. Вилоят Раислар Кенгашининг янги таркиби ҳамда вилоят раислар кенгашининг раиси сайланди.Конференцияда вилоят касаба уюшмаси ташкилотлари бирлашмаси кенгаши Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Эргашов Сардор Мансурович ҳамда ташкилий ишлар бўлими мудири Бешимов Ҳамид Саидовичлар иштирок этишди.
Масъул ташкилотчи И.Ходиев