Биз мажбурий меҳнатга қаршимиз !

 

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қоровулбозор туман кенгаши  томонидан тумандаги  таълим муассасалари ва ташкилотлари  бошланғич касаба уюшма ташкилоти раислари  ва иш берувчилар  билан   ҳамкорликда  “Биз мажбурий меҳнатга қаршимиз” мавзусида  семинар ўтказилди.  Семинарда  бугунги  кунда жаҳон ҳамжамияти, халқаро меҳнат ташкилоти мажбурий меҳнатни олдини олишга қаратилган бир қатор Конвенцияларни қабул қилинганлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 7-моддасида “Мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади” деб белгиланганлиги, Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳозирга қадар 17 та Конвенцияси ва 1 та баённомаси ратификация қилиниб, уларнинг норма қоидалари миллий меҳнат қонунчилигимиз тизимига имплементация қилингани, мажбурий меҳнат тўғрисидаги конвенциялар ХМТ томонидан энг кўп ратификация қилинган ва ХМТнинг асос солувчи конвенциялари ҳисобланиши, мажбурий меҳнатни олдини олиш, уюшиш эркинлиги ва жамоавий битим тузиш ҳуқуқи, шунингдек, болалар меҳнати ва иш жойидаги камситишга йўл қўймаслик муносиб меҳнатга эришишда муҳим омил эканлиги таъкидланди.  Иш берувчи ходимни ишдан бўшатиб юбориши, ойлигини камайтириши, лавозимини пасайтириши ва бошқа таҳдидлар воситасида мажбурий меҳнатга жалб қилиши мумкин эмаслиги ва мажбурий меҳнат қишлоқ хўжалиги, ободонлаштириш, қурилиш, таъмирлаш ишларига жалб қилиш ва бошқа кўринишларда бўлиши мумкинлиги тушунтирилди.

Тармоқ тизимидаги барча муассасалар мажбурий меҳнатга оид плакатлар  билан таъминланди, ходимларга ЎКУФК “Ишонч” телефонлари ёзилган  флаерлар тарқатилди.

 

                    С.Елдашева

Қоровулбозор туман кенгаши раиси

 

 

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email