Мустақиллик байрами муносабати билан эълон қилинган дам олиш кунларида Бухоро шаҳридаги тери-таносил диспансери ва Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасида меҳнат қилаётган 150 нафар ходимлар ва оила аъзоларининг “Етти пир” зиёратгоҳларига саёҳатлари уюштирилди.
Мустақиллик йилларида вилоятимизнинг бешта туманида жойлашган ислом оламининг буюк алломалари қадамжолари бўлмиш “Етти Пир” зиёратгохлари ҳозирги кунда тубдан реконструкция қилинганлиги, хар бир зиёратгохда борилганда уларнинг маънавий меъроси хусусида маърузалар тингланиб, инсонни комилликка чорловчи асарлари ҳақида сўзлар юритилди,саёҳат ишчи ходимларга ва уларнинг оила аъзоларига катта таассурот қолдирди.
Масъул ташкилотчи И.Ҳодиев