Мажбурий меҳнатга қарши курашамиз

Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга қарши курашиш йўлида тизимли ишлар амалга ошириляпти. У билан боғлиқ ҳар бир ҳолат диққат билан ўрганилиб, мажбурий меҳнатга йўл қўйган масъулларга нисбатан жазо чоралари кўрилмоқда.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ромитан туман кенгаши ва туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарлари ва бошланғич касаба уюшма қўмита раислари  иштирокида  “Мажбурий меҳнатга қарши курашамиз” мавзуида семинар ташкил этилди.

Семинарда туман халқ таълими бўлими мудири Ш.Қудратов  ва туман кенгаши раиси Ж.Мирзаевларнинг маърузалари тингланди. Мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва унга келгусида йўл қўймаслик бўйича таълим муассасаларининг вазифалари белгилаб олинди.

Р.Носирова

Масъул ташкилотчи

Print Friendly, PDF & Email