Яхши дам, доимо меҳнатга ҳамдам!

Бугунги кунда мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари бошчилигида жамият ҳаётининг ҳар бир соҳасида амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиланишлар энг аввало инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган бўлиб, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш йўлида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Барчамизга маълумки, иқтисодиётнинг юкори даромад келтирадиган ва жадал ривожланаётган йирик тармокларидан бири бўлган туризм айни пайтда, дунё мамлакатлари ва халқларининг маданият соҳасидаги амалий мулоқотида ўзига хос алоқа вазифасини ўтайди.

Касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ички туризмни ривожлантириш ҳамда ишчи-хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун саёхатлар ташкил этиш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмаси тармоғига қарашли барча корхона, ташкилот ва муассасаларда қабул қилинган жамоа шартномаларига киритиш орқали ишчи-хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун Республикамизнинг тарихий шаҳарлари ва ҳудуддаги хушманзара жойларга қисқа муддатли саёхатларини уюштириш ишлари мунтазам амалга ошириб келинади. ”ПАРВОЗ ХУМО РАВНАҚ” масъулияти чекланган жамияти текстиль корхонаси ўз ишчи ходимлари ва уларнинг оила аъзолари маданий ҳордиқ чиқаришлари учун Ромитаннинг бепоён саҳролари бағрида жойлашган ҳашаматли туризм объекти — Bukhara Desert Oasis & SPA туризм масканига саёҳат ташкил қилди. Ишчи-ходимлар ўрта асрлардаги Бухоронинг тарихий манзаралари-Варахша терассаси, ажойиб ўтовлар, Карвонсарой мажмуаси билан танишиб,  квадрацикллар, туялар, электромобил ва ЖИП авто уловларида сайр қилиш имкониятига эга бўлдилар. Очиқ табиат қўйнида ажойиб театрлаштирилган томошалар ва кўнгилочар шоу дастурлари намойиш қилиниши ушбу эртакнамо масканга ташриф буюрган меҳмонларнинг хотирасида бир умрга муҳрланиб қолиши табиий бўлиб, бундай ҳордиқли кундан кейин ходимлар ўз ишларига янгича куч-ғайрат билан қайтишлари шубҳасиз…

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо

ва хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмаси

 Бухоро шаҳар кенгаши раиси Ҳ.Рўзиева

Print Friendly, PDF & Email