Она тили – миллатнинг ғуруридир

Она тили – миллатнинг ғуруридир. Тил – давлат тимсоли, мулки. Тилни асраш, ривожлантириш-миллатнинг юксалиши демак. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Шу тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг Байроғи, Герби, Мадҳияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзига айланди.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши ҳамда Бухоро шаҳар халқ таълими бўлими ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Бухоро шаҳридаги ўрта умумтаълим мактаблари она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари ўртасида “Тилга эътибор – элга эътибор” мавзусида “Энг яхши видеоролик” танлови ўтказилди. Бунда танлов иштирокчилари тил байрамига атаб айтилган шеърлар, тайёрланган видеороликлар, челенжлар асосида баҳоланди.

Танлов натижаларига кўра 14-ўрта умумтаълим мактаби жамоаси 1-ўринни, 34-ўрта умумтаълим мактаби жамаоси 2-ўринни, 26-ўрта умумтаълим мактаб жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Танлов ғолиблари касаба уюшмасининг дипломи ва китоблар жамланмаси билан тақдирланди.

 

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба

 уюшмаси  Бухоро шаҳар кенгаши раиси

Д.Аралова

Print Friendly, PDF & Email