Бухоро давлат университети профессор-ўқитувчи ва ишчи-ходимлари ўртасида 1 октябръ «Устоз ва мураббийлар куни»га бағишлаб 28-30 сентябрь кунлари мини футбол ва стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди. Ходимларнинг саломатлигини тиклаш, уларнинг спортга бўлган қизиқишларини орттиришга кўмаклашиш мақсадида 13 та жамоалар ўртасида ўтказилган мусобақа кўтаринки руҳда ўтди. Мусобақалар натижаси бўйича 1-ўринни университетнинг «Жисмоний маданият» факулътети жамоаси эгаллади. Мусобақа ғолиблари университет маъмуриятининг фахрий ёрлиқлари ва касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
С.Қаҳҳоров
Касаба уюшмаси қўмитаси раиси