Тошкентга саёҳат

Таълим, фан ва маданият ходимлари Шофиркон туман кенгаши ташаббуси билан таълим муассасаларида меҳнат қилиб келаётган 50 нафар ўқитувчи ҳамда фахрий устозларнинг пойтахтимизга 2 кунлик саёҳати ташкил этилди.

Саёҳатчилар мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Каримов хотира музейи, “Шаҳидлар хотираси” хиёбони, Темурийлар тарихи давлат музейи, Тошкент телеминораси,  Мустақиллик майдони, шунингдек,   Хасти Имом масжидида бўлишди.

Тошкентнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилар эканмиз, бу ердаги янгиланишлар, ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари менга катта таассурот қолдирди. Ўқитувчи ва меҳнат фахрийларига  ушбу саёҳатни ташкил этган  касаба уюшмаси туман кенгашига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз,-дейди халқ таълими бўлими услубшуноси, меҳнат фахрийси Махбуба Саломова.

 

 

                                  Таълим, фан ва маданият ходимлари Шофиркон

                                     туман кенгаши ҳисобчиси Ж.Назаров

Print Friendly, PDF & Email