Пешкў туманидаги 41-умумий ўрта таълим мактабида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан “Тил миллат ғурури” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими раиси ўринбосари Гўзал Рўзиева, “Маънавият сарчашмаси” газетаси муҳаррири Обид Қўлдошев, Пешкў туман ҳокимлиги, Пешку туман халқ таълими бўлими мудири ўринбосари Комила Ҳодиева, она тили ва адабиёти фани методисти Шахло Кенжаева, таьлим фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Пешку туман кенгаши раиси Матёқуб Ҳожиев, тумандаги она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари иштирок этишди.
Тадбирда “Энг яхши дарс ишланмаси ” ва “Она тилим – менинг фахрим!” мавзуидаги иншолар танлови ғолибларига касаба уюшмаси туман кенгашининг совғалари топширилди.
Ш.Раҳмонова
Туман кенгаши ҳисобчиси