Бухорода навбатдаги оммавий тадбир: Унга вилоят ҳокими бошчилик қилди

2020 йилнинг 15 ноябрь куни эрта тонгдан Бухоро шаҳрида “Соғлом ҳаёт учун қадам” шиори остида навбатдаги юриш оммавий марафони ўтказилди. Марафонга вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ботир Зарипов бошчилик қилди. Унга вилоят ва Бухоро шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, секторлар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳарбий хизматчилар, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши масъул ходимлари ва ёшлар йўлдош бўлишди.

Таъкидлаш жоиз, оммавий спорт тадбирида қатнашганлар сони 5 мингдан ортди.

Иштирокчилар Бухоро нефть ва газ саноати коллежидан “Арк” қўрғонигача бўлган 5 километрлик масофани пиёда босиб ўтишди.

“Арк” қўрғонида вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан эрталабки нафас машқлари ҳамда оммавий бадантарбия машғулотлари ташкил этилди.

Тадбирда сўз олган Ботир Зарипов коронавирус билан боғлиқ сокинлик даврида жисмоний фаолликни сақлаб қолиш жуда муҳимлигини таъкидлади. Бу йўлда эса соғлом ҳаёт тарзига риоя қилишга алоҳида эътибор қаратиш ҳақида сўз юритди.

Матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email