Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан 2020 йил 20 ноябрь куни Давлат хизматлари агентлиги Бухоро вилоят бошқармасида касаба уюшмаси фаоллари иштирокида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII-Қурултойи якунлари бўйича давра сухбати ўтказилди. Давра сухбати давомида Ўзбекистон 24 телеканали орқали ёритилган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII-Қурултойига бағишланган телекўрсатув намойиш этилди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII-Қурултойи делегатларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирилди.Мазкур давра сухбатида 30 нафар бошланғич касаба уюшма қўмитаси аъзолари фаол иштирок этди ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII-Қурултойи якунлари бўйича ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди.Давра сухбати якунида касаба уюшмаси фаоллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Ҳаёт Тохиров
Давлат хизматлари агентлиги
Бухоро вилоят бошқармаси
бошланғич касаба уюшма
қўмитаси раиси