Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида” ги Қонунига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Агросаноат мажмуи ходимлари Республика Кенгашининг раиси Бозоров Тўхта Шарипович, бирлашма кенгаши раиси Олимов Муҳаммадқосим Ҳошимович ва шаҳар,туман кенгашлари ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари иштирок этишди.Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11 ноябрь кунини касаба уюшмалари куни этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи асосида 2020 йилнинг 23 ноябрида Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги, Қурултойда кўтарилган масалалар, касаба уюшмалари тизимида барча йўналишларда амалга оширилаётган ўзгаришлар тўғрисида сўз юритилди.
11 ноябрь-Касаба уюшмалари куни деб белгиланиши халқимизнинг кўп миллионли вакилларини ўзида бирлаштирган тизим ходимларининг ҳамжиҳатлиги, бирдамлигини янада мустаҳкамлайди.
Тадбир Бухоро телевидениеси орқали намойиш этилди.
Бирлашма етакчи мутахассиси
Р.Нусратова