Бухоро давлат университетида университет маъмурияти ходимлари, факулътет деканлари ва бир қатор профессор-ўитувчилар иштирокида тадбир ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII қурултойи тарғиботи ўтказилди. Тарғибот тадбирида сўзга чиққан касаба уюшма қўмитаси раиси С.Қ. Қаҳҳоров йиғилганларга Республикамиз тарихида илк бор Республика Президенти касаба уюшмалари қурултойи қатнашчиларига ўз табригини йўллагани, Федерация раиси Қудратилла Рафиқовнинг маърузаси ва қурултой мурожаатномаси ҳақида маълумот берди ҳамда мазкур тарихий қурултой ўтган сана “Касаба уюшмалари куни” этиб таклиф этилиши касаба уюшмаларига берилган юксак эътироф бўлганини таъкидлаб ўтди. Қурултойда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, касаба уюшмалари Федерацияси ва Иш берувчилар Конфедерацияси ўртасида Бош келишув имзолангани ва касаба уюшмалари Академияси такил этилиши, унда бакалавриат ва магистратура босқичларига 2020-2021 йилдан талабалар қабули бошланиши алоҳида таъкидланди.
Юқоридагилар асосида университетнинг ўқув-ишлари бўйича проректори М.И. Даминов ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Касаба уюшмалари тарихида тубдан бурилиш бўлганини айтиб ўтди.
Матбуот маркази