Спорт-саломатлик гарови

Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақасадида  режа асосида доимий равишда жисмоний фаоллик тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Туман тиббиёт бирлашмасида спорт хонаси мавжуд бўлиб, ходимларнинг спорт билан шуғулланишлари учун турли хил спорт анжомлари билан жиҳозланган. 2021 йил 19 январь куни тиббиёт бирлашмасининг  барча бўлимларда тиббиёт ходимлари ўртасида пиёда юриш, югуриш ва гимнастика машқлари  ўтказилди.   Жисмоний фаоллик машқларида тиббиёт бирлашмаси бўлимларидан  кўп тармоқли марказий поликлиника, хирургия,  шошилинч ёрдам бўлими, оилавий поликлиникалар тиббиёт  ходимлари фаол иштирок этишди.

Ўтказилган тадбирдан асосий мақсад аҳолини жисмоний фаоллигини ошириш, соғлиғини мустаҳкамлаш ва фаровон ҳаёт тарзини яратишдан иборат. Оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш орқали ҳар бир фуқарода касалликка қарши кучли иммун тизими пайдо бўлишини таъминлаш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилиш, жисмонан фаол бўлишга эришилади. Жисмоний машқлар инсон организми учун жуда фойдали, тана аъзоларини бир маромда ишлашини таъминлаб, узоқ умр кўришга хизмат қилади.   Доимо жисмоний фаол бўлинг!

 

                                                                       Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси

                                                                                                 врачи И. Астанова

Print Friendly, PDF & Email