Ватанни ҳимоя қилиш – шарафли, олийжаноб ва масъулиятли бурч

Бухоро муҳандислик-технология институтида Ватан химоячилари кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда институт  раҳбарияти, жамоат ташкилоти вакиллари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган талабалар, институт ҳудудида жойлашган 522-рақамли ҳарбий қисм зобитлари, рота командирлари иштирок этдилар. Сўзга чикқан олий таълим муассасаси  ректори Н.Баракаев , ҳарбий қисм рота командири С.Ниёзов миллий армиямиз мамлакатимиз мустақиллигини сақлаш, сарҳадлар даҳлсизлигини таъминлашнинг ҳамда Ватанимиздаги тинч ва хотиржам ҳаётнинг кафолати  ва мамлакатимиз тинчлигини ҳимоялаш йўлида хизмат қилаётган ҳарбийларимиз Президентимизга ва халқимизга  муносиб фарзандлар эканлигини таъкидлашди. Тадбир давомида  талаба- ёшлар томонидан  саҳналаштирилган  чиқишлар ва байрам табриклари намойиш этилди.

 

 

                                         Бухоро  муҳандислик –технология институти

                                        касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ш.Очилов

Print Friendly, PDF & Email