Таълим ва фан ходимлари Шофиркон туман кенгаши томонидан жорий йилнинг 15-17 январь кунлари 105 нафар халқ таълими ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини Тошкент шаҳридаги Чимион ҳамда Амирсой дам олиш масканларига 2 кунлик саёҳати ташкил этилди.
Саёҳатчилар яна Тошкентнинг диққатга сазовор жойлари мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Каримов хотира музейи, Тошкент телеминораси, Мустақиллик майдони, шунингдек, Хасти Имом масжидида бўлишди.
Саёҳатчилар томонидан ходимларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, ёшлар, хотин-қизлар, кекса авлод вакиллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишга қаратилган шу каби тадбирларни ташкиллаштиришда касаба уюшмаларининг фаол иштироки эътироф этилди.
Ўқитувчилар, мактабгача таълим ташкилоти ходимлари ва меҳнат фахрийларига ушбу саёҳатни ташкил этган касаба уюшмаси туман кенгашига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз,-дейди 5-сон мактабгача таълим ташкилоти мудираси Хосият Фармонова.
Шофиркон туман кенгаши раиси
Х.Ҳакимов