Жамоа шартномалари муҳокамаси давом этмоқда…

Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмаси тармоғида ҳам жамоа шартномалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш (конференция)лар белгиланган жадвал асосида қизғин давом этмоқда. Шундай конференциялардан бири “Бухоро Бриллиант силк” масъулияти чекланган жамиятида ўтказилди. Конференцияда мазкур жамиятнинг касаба уюшма қўмитаси раиси ҳамда иш берувчи ходимлар олдида ҳисобот бердилар. Ҳисоботларда ёшлар ва хотин-қизлар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталинди. Меҳнат жамоаси конференциясида ижтимоий шерикларнинг ҳисоботлари делегатлар томонидан қониқарли дея топилди. Шунингдек, жамоа шартномасига ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга доир қўшимча имтиёзлар берилиши бўйича ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди ва тарафлар томонидан барча қўшимча ҳамда ўзгартишлар тасдиқланди. Меҳнат жамоаси конференциясида кун тартибидаги барча масалалар бўйича қизғин муҳокамалар бўлиб ўтди. Ходимлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

2021 йилнинг 22 февраль куни “Posko International Textile” хорижий корхонасида ўтказилган конференцияда 17 нафар делегатлар иштирок этди. Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Майсара Қиличева ҳамда хорижий корхона бош менеджери Шуҳрат Бакаеванинг иш берувчи ва касаба уюшмаси томонидан жамоа шартномаларига асосан корхона ходимлари учун яратилган қулайликлар, кўшимча имтиёзлар, шарт-шароитлар, ижтимоий-иқтисодий ва хуқуқий манфаатлари учун қилинган ишлар, ходимларни турли сиҳатгоҳларда имтиёзли ва бепул дам олганлиги, хавфсиз, қулай меҳнат шароити яратилганлиги, спорт соғломлаштириш ҳамда маданий-маърифий тадбирларини уюштириш борасидаги кўплаб ишлар амалга оширилганлиги юзасидан ҳисоботлари хамда жамоа шартномасини назорат қилиб борувчи комиссиясининг далолатномалари тингланди. Олиб борилган фаолиятга қониқарли деб баҳо берилиб, янги тузиладиган жамоа шартномаси бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Конференцияда Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош юристконсульти Р.Худойбердиев иштирок этди.

 

Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий

манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Learn about fermentation and making your own fermented foods at fermentation fun .