Жорий йилнинг 26 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят Кенгашининг катта мажлислар залида 28 апрель-“Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган “Меҳнат муҳофазаси: “Инқирозни кўра билиб, тайёргарлик кўриш ва унга қарши курашиш-барқарор хавфсизлик тизимларига сармоя киритиш” мавзусидаги тадбири бўлиб ўтди. Тадбирнинг иккинчи қисмида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 20 ноябрдаги 8-108“с”-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида корхона, ташкилот ва муассасалар ўртасида ўтказилган “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”да иштирок этган 19 нафар корхона ва ташкилотларнинг ғолиблари навбатма-навбат тақдирландилар. Тақдирланганлар орасида Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича муҳандиси Дилдора Абдуллаеванинг борлиги соғлиқни сақлаш тизимининг кўп сонли аъзолари учун қувонарли воқеа бўлди. Дилдора танловнинг “Корхонадаги меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги ҳолати” ҳамда “Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинациялари бўйича биринчи ўринни эгаллади.- Ушбу кўрик-танловни ўтказишдан кўзланган мақсад корхоналарда фаолият кўрсатаётган ишчи-ходимлар орасида меҳнат муҳофазаси талабларини таъминлаш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, энг аввало меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ва ишлаб чиқилган стандартлар, низомлар, йўриқномалар ҳамда бошқа ҳужжатлар тўплами талабларига риоя қилинишини таъминлашдан иборатдир. Дилдора жамоамизда меҳнат муҳофазаси қоидаларини тарғиб қилиш, янги иш ўрганаётганларга мавжуд йўриқномаларни ўргатишда намуна кўрсатиб меҳнат қилади,-дейди биз билан суҳбатда тиббиёт маркази касаба уюшмаси қўмитаси раиси Аваз Хайруллуевич Ҳамроев.
Дилдора томонидан тайёрланган ҳужжатлар 2-босқичда иштирок этиши учун тармоқнинг Республика Кенгашига тақдим этилди. Танловнинг кейинги босқичларида биз унга омад тилаймиз.
Л.Баракаева
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлар
касаба уюшмаси Бухоро вилоят Кенгаши мутахассиси