Яхши дам – меҳнатга ҳамдам!

Ички туризмни ривожлантириш ҳамда профессор-ўқитувчи, ишчи-ходим ва талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида Бухоро давлат университети маъмурияти ҳамда касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида  Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди. Мазкур саёҳатга 50 нафар профессор-ўқитувчи, ишчи-ходим ҳамда 32 нафар талабаларнинг боришлари таъминланди. Саёҳат давомида Бибихоним, Гўри Амир, Шохизинда мақбаралари, Регистон мажмуасини айланиб, Республикамизнинг биринчи Президенти И. Каримовнинг қабрлари зиёрат қилинди.   Саёҳатчиларнинг барчаси бирдек мамнун ва хуш кайфиятда қайтишди.

 

БухДУ КУҚ раиси ўринбосари

                                                                                        А. Жўраев

 

Print Friendly, PDF & Email