Бухоро шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биносида «Энг яхши маҳалла раиси» кўрик-танловининг Бухоро шаҳар босқичи ўтказилди. Унда Бухоро шаҳридаги 10 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этдилар. Кўрик-танловни Бухоро шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб — қувватлаш бўлими бошлиғи Б.Рахматов, хотин-қизлар масалалалри бўйича 1-ўринбосар, шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Д.Нарзуллаева ва кўрик-танлов ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирок этдилар. Кўрик-танлов баҳолаш мезонига асосан ҳакамлар ҳайъати тақдим этилган ҳужжатлар асосида маҳалла раислари фаолиятини баҳолаб бордилар, бундан ташқари ҳар бир маҳалла раислари «Аёллар дафтари» ва баҳолаш мезонида қайд этилган масаллар бўйича, жумладан маҳалладаги жиноятчилик, ажримлар, нотинч оилалар, комиссиялар фаолияти бўйича ўз маҳаллаларида амалга оширилган ишларни гапириб бердилар. Танловда иштирок этган ҳар бир маҳалла раиси ҳам танлов ғолиблигига муносиб деб билган номзодига овоз берди. Танлов натижаларига кўра Бухоро шаҳридаги «Шах-Ул Олам» МФЙ раиси Моҳира Тошова танловнинг шаҳар босқичида 1-ўринни қўлга киритди. Шунингдек, Бухоро шаҳридаги танловда фаол иштирок этган 4 та мфй раислари ташкилий қўмита томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
Адолат Акрамова
Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири