Энг намунали бошланғич ташкилот аниқланди

      Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2015 йил 31-мартдаги 21-53 “с”-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация тизимидаги бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказиладиган “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови тўғрисида»ги Низом ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 4 июнь куни Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши ташкилотлари орасида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.

        Ўтказилган кўрик-танловда 105 нафар бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари фаол иштирок этди. Кўрик — танлов  аъзолар сони 100 нафаргача бўлган ҳамда аъзолар сони 100 нафардан ортиқ бўлган ташкилотлар ўртасида алоҳида ташкил этилди.

     Бухоро шаҳар босқичида ғолиб деб топилган бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари вилоят босқичига иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар.

 

 

Т.Қулиев

Давлат муассасалари ва жамоат

хизмати ходимлари касаба уюшмаси

Бухоро шаҳар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email