Умид-учқунлари !

Бухоро “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида яшовчилар томонидан президентнинг “Беш ташаббус” лойиҳаси бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди.

         Мурувват уйи директори Б.Тешаев ҳамда М.Абдуллаева, Н.Шукурова, Ш.Хусеноваҳамда бошқа масъул ходимлар иштирокида санъат, спорт, компьютр технологиялари, китобхонлик масалалари бўйича мурувват уйида яшовчилар ўртасида турли тадбирлар ўтказиб, уларнинг бўш вақтлари мазмунли ташкил этиб келинмоқда.

         Мурувват уйида яшовчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг маънавиятини янада юксалтириш мақсадида давлатимиз томонидан “Беш ташаббус” лойиҳаси асосида 2021 йил 01 апрелдан кутубхоначи штат бирлиги ажратилди. Мурувват уйи директори Б.Тешаевнинг саъйи харакатлари билан алохида хона ажратилиб, кутубхона ташкил этилди ва қисқа муддат оралиғида ушбу кутубхонамиз 500дан ортиқ турли бадиий адабиётлар билан бойитилди.

         Мурувват уйида яшовчилар учун алохида мутолаа хонаси тайёрланиб, ўзларини қизиқтирган баддий адабиётларини мутолаа қилишлари учун имкониятлар яратиб берилди.

         Беш ташаббус лойиҳаси асосида ҳар куни турли натрюмортлар яратиш, китобхонлик, гимнастика машқларини бажариш, “Уста-шогирд” анъанасини ривожлантириш борасида турли ҳунарларни эгаллаш мурувват уйида яшовчиларнинг кундалик севимли машғулотларидан бирига  айланди.

 

                                                                  Ҳусенова Шахрибону Ғолибовна

                                                                  Мурувват уйи масъул ходими

                                                                  Касаба уюшма аъзоси

Print Friendly, PDF & Email