Перинатал маркази ишчи ходимларидан 50 нафари , Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан 2021 йил 19 ноябрь куни Хоразм вилоятига саёхатлари ташкил этилди .
Кўхна ва навқирон Хива ва Урганч шахарларидаги тарихий обидалар билан танишиб шаҳарлардаги кенг ва равон йўллар, кўркам бинолар, чет эллик мехмонларни ҳам лол қолдирадиган даражадаги ўзгаришларнинг гувоҳи бўлишди. Кўча ва хиёбонлардаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари дилларини яйратди.
Халқ миллий санъати намуналари асосида ташкил килинган концертда маданий дам олиб, ишчи-ходимлар саёҳатдан бир олам қувонч ҳамда таассуротлар билан қайтдилар.
Бу саёҳат ходимларларнинг хотирасида бир умрга муҳрланиб қолиши табиий бўлиб, бундай ҳордиқли кундан кейин ходимлар ўз ишларига янгича куч-ғайрат,шижоат билан қайтишлари шубҳасиз…