Эзгулик рамзи

Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан 18 ноябрь куни барча ҳудудларда бўлгани каби Ромитан туман ҳокимлиги биноси олдида байрам тадбири ташкил этилди.

 

 Тадбирда туман ҳокими Хуршид Тохиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари, Миллий гвардия, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, халқ таълими бўлими жамоаси, Республикаси Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, «Баркамол авлод» болалар мактаби, Ёшлар Иттифоқи, Ёшлар ишлари агентлиги, тумандаги умумтаълим мактаблари ва фаол ёшлар иштирок этди. 

     Тадбирда туман ҳокими Хуршид Тохиров сўзга чиқиб, барчани Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан табриклади. Ёшлар онгида ватанпарварлик руҳини шакллантириш мақсадида ғурур ва ифтихор рамзи бўлган байроқни баланд кўтарган ҳолда маданий тадбир ташкил этилди.

Улуғвор Ватан тимсоли бўлган байроқни қўлида баланд кўтарган ёшларнинг кўзида эзгулик рамзи, озод ва обод юртимизнинг порлоқ келажаги, эртанги кунига ишонч, умид чақнади 

Print Friendly, PDF & Email