Мақоламиз қаҳрамони — Бухоро шаҳридаги 24-сонли кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Султон Султонов.
16 ёшида кўзи хасталаниб, жарроҳлик операциясидан сўнг тамоман кўрмай қолган ўсмир бу зарбадан даҳшатга тушиб, анчагача ўзига келолмай юради. Аммо атрофдагиларнинг ёрдами, қўллаб-қувватлаши туфайли орадан 10 йил ўтиб, кўзи ожизлик – имконсизлик эмаслиги, асл ожизлик – қалб кўзининг сўқирлигида эканлигини англаб етади. Олийгоҳда таҳсил олиб, мактабда ўқувчиларга сабоқ бера бошлайди. 16 ёшига қадар кўрганларини ўқувчилари ҳам аниқ тасаввур қилишларини истаб, улар учун турли кўргазмалар, ихтиролар яратади.