Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмади

3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан бугун вилоятимизнинг барча ихтисослаштирилган муассасалари, шаҳар ва туманларда жисмоний имконияти чекланган фуқаролар, кексалар, ёлғизлар, ногиронлиги бўлган шахсларнинг уйларига бориб хабар олиниб, уларга манзилли моддий ва ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилмоқда. 

 

 Корхона, ташкилот ва муассасаларда ишлаётган ногиронлиги бўлган шахслар, меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ холда ногирон бўлиб қолган, касб касаллигига чалинган шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида Бухоро мухандислик технология институтида ҳам спортнинг шахмат, шашка ва стол тенниси тури бўйича мусобоқа ўтказилди. Барча иштирокчиларга мусобақа якунида касаба уюшмаси ташкилоти томонидан  эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

 

Print Friendly, PDF & Email