2022-йил 14-январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 30 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Бухоро давлат университети “Ҳарбий таьлим” факультети ҳарбийлари табриклаш ва тақдирлаш ҳамда университет ректорининг табригини етказиш мақсадида университет раҳбарияти ходимлари ҳамда касаба уюшма қўмита раиси профессор С.Қ.Қаҳҳоровлар факультетга ташриф буюришди. Табрик сўзларида “Ватан ҳимоячилари куни” мамлакатимиз хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлиги ва сарҳадларимиз дахлсизлиги, халқимизнинг тинчлиги ва осойишта ҳаётни ҳимоялашга қодир бўлган, истиқлол йилларида равнақ топиб, яхлит ва ишончли кучга айланган Миллий армиямизда хизмат қилаётган ҳарбийларгина эмас, балки юрт тинчлиги ва осойишталигига маъсул бўлган ҳар бир ватандошимиз учун фахрли байрамга айланиб улгурди.
Факультет ҳарбийлари университет маьмурияти ҳамда касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.