Эзгу амаллар бардавом

       Бухоро давлат университетида 8 март «Халкаро хотин-кизлар куни» муносабати билан маданий-маърифий байрам тадбирлари  ҳамда спорт тадбирлари ташкил этилди.Таълим муассасасида фаолият кўрсатаётган барча аёл профессор-ўкитувчи ва ишчи-ходимлар иштирокида “Аёлни эъзозлаш – эзгулик ва адолат мезони” бош ғояни ўзида мужассам этган  байрам дастури  ташкил этилди. Тадбирни университет ректори О.Х. Хамидов табрик сўзи билан  барча аёлларни байрам билан муборакбод этди. «Санъатшунослик» факультети профессор-ўкитувчи ва талабалари томонидан тайёрланган концерт дастури йиғилганларнинг хурсандчилигига хурсандчилик қўшди.

     Байрам муносабати билан 3-7 март кунлари университетнинг спорт майдончаларида спортнинг волейбол, стол тенниси, шахмат, шашка турлари бўйича университетда фаолият кўрсатаётган барча аёл профессор-ўқитувчи ва ишчи-ходимлар иштирокида «Спорт — соғлик гарови» шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди.

Қизғин баҳс ва мунозаралар билан давом этган мусобақаларда 120 дан ортиқ аёл ходимлар иштирок этди.

Мусобақаларнинг тақдирлаш маросими 7 март куни университет бош биноси спорт залида ўтказилди. Мсобақа ғолиблари университет маьмурияти ва факультет дипломи ҳамда касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Print Friendly, PDF & Email