Хизматлар сохасининг мамлакатимиз иқтисодиётидаги улушини кўпайтириш, жойларда хизматлар соҳасидаги мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш ҳамда уларнинг сифатини ошириш бўйича ўз ечимини кутаётган муаммоли масалаларни ҳал этиш, ушбу йўналишни янада ривожлантириш, уларнинг ғоя ва ташаббусларини рағбатлантириш тобора замон талабига айланмоқда. Шу муносабат билан Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида ижтимоий меҳнат масалаларининг уч томонлама комиссиясининг Бухоро вилоятидаги “Муносиб меҳнат шароитларини яратиш – иш берувчиларнинг бурчи” мавзуидаги амалий семинар бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Қудратилло Одинаев, Ўзбекистон Касаба Уюшмаси Федерацияси раҳбари ўринбосари Бахтиёр Маҳмадалиев, Ўзбекистон иш берувчилар Конфедерацияси раиси Илҳом Ҳайдаров, Ўзбекистон Касаба Уюшмаси Федерацияси аппарат бўлими бошлиғи Нодира Гайибназарова иштирок этдилар.
Шунингдек, вилоятимиздаги туризм соҳасида хизмат кўрсатувчи ва тадбиркорлик субьекти раҳбарлари, иш берувчи корхоналар, ОАВ вакиллари ҳам иштирок этдилар.
Тадбир давомида иштирокчиларЎзбекистонда давлат, касаба уюшмалари ва иш берувчилар ижтимоий шериклигида муносиб меҳнат концепциясини яратиш, ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш «Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан амалга оширилиши кераклиги , ходим саломатлигини таъминлаш иш берувчининг асосий вазифаларидан бири эканлиги таъкидлаб ўтилди.