Муҳим мавзулар муҳокамаси

     Бугун  вилоят Кенгаши катта мажлислар залида  вилоятида “Аёллар дафтари”нинг 3-босқич жараёни  ҳамда Кооперация усулидаги тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан олиб борилаётган  ишлар тўғрисида Республика ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида  йиғилиш бўлиб ўтди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерациясининг Бухоро вилоят Кенгаши раиси Олимов Муҳаммадқосим Ҳошимович, вилоят ҳокимининг ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Ибрагимова Фируза Бахадирханова, Кооперация усулида тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясидан Бухоро вилоятига бириктирилган вакил, Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Деҳқонов Шухрат Холбўтаевич, вилоят бандлик,  молия, соғлиқни сақлаш бошқармалари, тижорат банклари раҳбарлари, туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари-оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари, касаба уюшмалари фаоллари иштирок этишди.   

       Йиғилишда, «Аёллар дафтари» 3-босқич ижроси ҳаққонийлик ҳолатини ўрганиш ҳолати, Кооперацияларни амалга ошириш бўйича туман(шаҳар)ларда лойиҳалар ижроси, «Аёллар дафтари» бўйича Республика танловларини ўтказиш жараёнлари, ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар тўғрисида маърузалар қилиниб, муҳокамалар олиб борилди. Шунингдек, йиғилишда вилоят Кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори Мурод Арслонов томонидан «Аёллар дафтари»га кирган хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашнинг ҳуқуқий асослари ва амалга ошириш тартиблари  тўғрисида иштирокчиларга маълумот берилди.  

    Йиғилиш давомида берилган саволлар ва муҳокамалар якунлари бўйича тегишли масъул раҳбарларга топшириқлар берилди.

Print Friendly, PDF & Email