Кучлилар сараланди

       Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, жамиятда аёллар ролини ошириш янги Ўзбекистон сиёсатининг мазмун моҳиятига айланиб бормоқда.

    Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш,  муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этишга кўмаклашиш, “Аёллар дафтари” тизими самарадорлигини ошириш ўзининг фидокорона меҳнати билан барчага намуна кўрсатган масъулларни муносиб рағбатлантириш мақсадида  эълон қилинган “Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг яхши хотин-қизлар фаоли”, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси”, “Энг яхши ёшлар етакчиси”, “Энг намунали иш берувчи аёл” Республика танловининг Пешкў туман босқичи ўтказилди.

       Кўрик танловларнинг туман босқичини ўтказишда пухта тайёргарлик кўрилди. Ташкилий қўмитага иштирок этиш учун ариза берган ходимнинг фаолияти Низом талабларига асосан тайёрланган ҳужжатлар асосида ва жойларга чиқиб ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан чуқур ўрганиб чиқилди.

     Кўрик –танлов натижаларига  кўра, “Энг яхши маҳалла раиси” танловида      “ Садир”  маҳалла фуқаролар йиғинидан Ёриев Зафар Зоирович, “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” танловида “Пешку” маҳалла фуқаролар йиғинидан  Шодиева Майрам Тоғоевна, “Энг яхши ёшлар етакчиси”  танловида “Чибоғони” маҳалла фуқаролар йиғинидан  Усмонов Шаҳзоджон  Мадёрович “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси” танловида      “Ибн сино” маҳалла фуқаролар йиғинидан  ҳоким ёрдамчиси Абдуллоев Бобир Баходирович, “Энг яхши иш берувчи аёл” танловида туманнинг тадбиркор аёли Деҳқонова Гулсара Сувоновна танловларнинг туман босчқичи ғолиби бўлишди ва вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Танлов ғолибларига туман ҳокими “Фахрий Ёрлиғи” ва мутасадди ташкилотларнинг совғалари билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email