Саломатлик – бу гўзал ҳаёт!

        Халқимиз учун энг улуғ, энг азиз айём, эркин, обод ва фаровон ҳаёт қуриш йўлидаги барча ютуқ ва муваффақиятларимизнинг асосий манбаи бўлган Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллигини муносабати билан барча корхона ваташкилотларда  турли хил тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

      Жумладан, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги Вобкент туман  умумий ўрта таълим мактабларида  Ўзбекистон Республикаси  мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган ходимлар ўртасида “Саломатлик спартакиадаси” спорт мусобақаларининг туман босқичи бўлиб ўтди. Ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида уюштирилган спортнинг тўртта тури буйича : аёллар ўртасида волейбол, эркаклар ўртасида стритбол, аёллар ва эркаклар ўртасида стол тенниси ва бадминтон  турлари бўйича ўтказилган спорт мусобақасида ҳудудлардан ғолибликни қўлга киритган умумий ўрта таълим мактабларининг                 100 нафардан ортиқ ходимлари иштирок этишди. Муросасиз ўтган баҳслар натижасига кўра аёллар ўртаси волейбол спорт тури бўйича 1-ўрин 20 –мактаб жамоаси, 2-ўрин 7-мактаб жамоаси, 3-ўрин 1-мактаб жамоаси эгаллашди. Эркаклар ўртаси стритбол спорт тури бўйича 1-ўрин 2-мактаб жамоаси, 2-ўрин 1-мактаб жамоаси, 3-ўринни 40-мактаб жамоалари эгалладилар. Стол тенниси бўйича 1-ўринни 38-мактаб жамоаси ва спортнинг бадминтон тури бўйича  1-ўринни 23-мактаб жамоалари ғолибликни қўлга киритди. Барча қатнашчилар Вобкент туман кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Байрам арафасида ташкил этилган спорт мусобақаси барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Print Friendly, PDF & Email