Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан “Маданият карвони” доирасида режалаштирилган концерт дастурлари давом этмоқда.
Бугунги тинч ва эркин ҳаётни қадрлаб, шукроналик туйғуси билан яшашга, инсон қадрини улуғлашга даъват этадиган маънавий-маърифий тадбирларни уюштириш мақсадида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда вилоят “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Бухоро вилоят бўлими томонидан вилоятимизда яшаб ижод қилаётган таниқли санъаткорлар “Ниҳол” мукофоти совриндори Жўрабой Ҳафизов, Бобиршох Нуруллаев, Мафтина Садуллаева, Эркин Исмоилов, Жамол Муродов, Акмал Носиров сўз усталари ва истеъдодли ёшлар иштирокида барча шаҳар ва туманларда “Мустақиллигинг муборак азиз халқим!” деб номланган концерт дастурлари бўлиб ўтмоқда.
Бугунга қадар Ғиждувон, Вобкент ҳамда Шофиркон туманларида байрам концерт дастурлари бўлиб ўтди унда турли соҳаларда фаолият юритаётган ишчи ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг иштироки таъминланди. Байрам шукуҳи вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.