Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилояти бирлашган қўмитасининг ташкил этилганига ҳали икки йил ҳам бўлмади. Аммо қисқа муддат ичида кенг кўламдаги ишларни амалга оширдик десам, нокамтарлик бўлмас. Бунга биргина жорий йилнинг ўтган ярим йилида эришилган ютуқларни мисол қилсак ҳам бўлади. Дастлаб бирлашган қўмита атиги 68 та ташкилотда 4952 нафар касаба уюшмаси аъзоларини бирлаштирган эди. Жойларда олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида, жорий йилнинг 1 июль ҳолатида эса 74 та ташкилот ва 5292 нафар касаба уюшмаси аъзолари мавжуд.
Ижтимоий тармоқлар, ахборот технологияларидан кенг ва самарали фойдаланиш бугунги куннинг талаби. Шундан келиб чиқиб, вилоят бўйича тармоқ тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларидаги ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида касаба уюшма раислари учун телеграм канал ва гуруҳ ташкил этилган.
Шунингдек, меҳнат муносабатлари ва меҳнат билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий муносабатларни тартибга солиш масалаларига ҳам жиддий эътибор қаратиб келинмоқда. Яъни ходимлар ҳуқуқ ва кафолатларининг қонунчиликда белгилангандан юқори даражасини ўрнатиш, меҳнат муносабатларини самарали тартибга солиб туриш масалалари ташкилот, муассасаларнинг ўзларида жамоа шартномалари орқали ҳал этилиб, асосан ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.
Ўтган давр давомида ижтимоий мулоқот ва ижтимоий шерикликни ривожлантириш, мазкур йўналишда мутасадди давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, касаба уюшмаларининг ваколатлари доирасида жамоатчилик назоратини ташкил қилиш ишларига алоҳида эътибор берилди.
Саъй-ҳаракатларимиз натижасида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иш ҳақини ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги тегишли қарори бўйича иш ҳақларини ўз вақтида тўланиши назоратга олинди. Тизимдаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ходимларга муносиб иш ҳақи тўланиши, иш берувчилар томонидан иш ҳақининг кафолатланган энг кам миқдорига оғишмай риоя қилиниши устидан мониторинг ишлари олиб борилди.
Қизиқарли суҳбат якунида Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгаши раиси Шухрат Деҳқонов қўмита раиси Диловар Темировани намунали меҳнатларини эътироф этиб, раҳбаримизга Сертификат ва пул мукофотини тантанали равишда топширди. Бундан ташқари, қўмита томонидан қуйи бўғиннинг Дилмурод Ҳамроев, Маъруф Самадов, Жасур Бекназаров, Улуғбек Файзуллаев сингари йигирма нафар фаоллари ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотландилар.