Байрам туҳфаси

Меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва оммавий спортга кенг жалб этиш мақсадида ходимлар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди.                           

Жорий йилнинг 31 август куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишлаб корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўрдасида “Саломатлик спартакиадаси” шиори остида  спорт мусобақаларини вилоят  босқичи ташкил этилди.

Мусобақада корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлардан тузилган 1-2 босқичларида ғолибликни қўлга киритган спортчи жамоалар иштирок этдилар ва жараённи баҳолаш учун ташкилотчилар томонидан бош ҳакам ва ҳакамлар ҳайаъти шакллантирилди. Мусобоқа қизғин давом этди. Жамоалар спортнинг 4 та тури бўйича ўзоро куч синашдилар ва мусобақа натижаларига кўра ҳакамлар ҳайъати томонидан энг кучли жамоалар аниқланди.Спортнинг волейбол тури бўйича 1-ўринни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси жамоаси, 2-ўринни Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси жамоаси, 3-ўринни Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси жамоалари эгаллади.  Шунингдек спортнинг бошқа оммавий турлари бўйича кучли иштирокчилар аникланди.

Мусобақанинг  1-ўринни эгаллаган кучли иштирокчилар Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди ва барча  вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган диплом ва қимматбаҳо совғалар билан муносиб  тақдирландилар. Ушбу спорт мусобақаси барча меҳнаткашларга байрамона кайфият бағишлади. 

Print Friendly, PDF & Email