“Етти пир” зиёрати

         Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Шофиркон туман бўлинмаси кенгаши ҳамда туман халқ таълими бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5611-сонли Фармони ижроси юзасидан жорий йилнинг 11 сентябрь куни умумтаълим мактабларининг директорлари, мактабгача таълим ходимлари ҳамда  соҳада бир неча йил  фидоий меҳнат қилган фахрийлар иштирокида миллий қадриятлар, Ватанимиз тарихини чуқур ўрганиш мақсадида Бухоро вилоятининг “Етти пир” зиёратгоҳларига ҳамда қадимий ёдгорликлар, маданий мерос объектлари, қадамжоларга саёҳатлари ташкил этилди.

— Ушбу саёҳат бир умр ёдда қоладиган бўлди, — дейди  Шофиркон туман 31 мактаб директори Озода Норхолова. Вилоятимиз бой тарихини ўзида мужассам этган қадимий қадамжоларни зиёрат қилдик шу билан бирга мароқли хордиқ чиқардик. Ушбу саёҳатни ташкиллаштирган ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Print Friendly, PDF & Email