Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят Кенгаши томонидан “Корхона ва ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат муносабатларини тартибга солиш, ходимлар учун хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш” мавзусида вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида ўқув-семинари ташкил этилмоқда. Жумладан, бундай ўқув семинарлари Бухоро, Когон, Жондор, Вобкент туманларида бўлиб ўтди. Ўқув семинарлари давомида вилоят Кенгашининг раис ўринбосари Бешимов Ҳамид Сайидович раҳбарлик қилди.
Семинар жараёнида вилоят Кенгашининг меҳнат техник инспектори Ҳайитбек Фарходович Барноев бошланғич ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида иш берувчиларнинг вазифалари ва мажбуриятлари тўғрисида ҳамда соҳадаги асосий тушунчалар ҳақида маъруза қилди.Тадбир жараёнида Кенгашнинг меҳнат муҳофазаси бўйича етакчи мутахассиси Азизжон Рахматович Амонов ишчи-ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш тартиби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 223-моддасига мувофиқ, меҳнатни муҳофаза қилишнинг норма ва қоидаларига риоя этилиши устидан жамоат текширувини ва назоратини касаба уюшмалари органлари амалга оширишлари ҳамда “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасига биноан касаба уюшмаларининг, ходимлар бошқа вакиллик органларининг меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлаш борасидаги ҳуқуқлари белгилаб берилганлиги эслатиб ўтилди ва жамоатчилик назоратини олиб бориш асослари тўғрисида тушунчалар берилиб, мавзуга тегишли бўлган ўқув материаллари тингловчиларга тарқатилди.
Кенгашининг меҳнат ҳуқуқ инспектори Арслонов Муроджон Мехриддинович қонунчиликда иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатларини тўғри қўлланилиши бугунги касаба уюшмалари, шунингдек иш берувчилар томонидан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини назорат қилиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш аҳволини ўрганишда эътибор қаратилиши керак бўлган асосий жихатлари тўғрисида фикр мулохазаларини билдириб семинар иштирокчилари томонидан берилган саволларга тегишлича жавоб берди.