Когон туманидаги “Истиқлол ” мфйда жойлашган “Bahor chance textle” МЧЖда 450 нафаррдан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилади. Ип-калава ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган мазкур корхона касб-ҳунар мактабларининг бир қатор битирувчиларини иш билан таъминлаган.
Яқинда “Bahor chance textle” МЧЖ Тадбиркорлик бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилояти бирлашган қўмитасига аъзо бўлди. Корхона жамоасида касаба уюшмасиниг афзалликлари, меҳнат муҳофазаси, ижтимоий ҳимояси юзасидан тушунтириш ишлари мунтазам олиб борилмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан истиқлол байрами муносабати билан ташкиллаштирилган Хоразм вилояти бўйлаб саёҳатга корхонанинг энг илғор 34 нафар ишчи-ходимлари жалб этилди.Меҳнаткашлар саёҳат давомида мазмунли хордиқ чиқариб, ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини исхор қилдилар.
Исмоил Усмонов,
Тадбиркорлик бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилояти бирлашган қўмитаси ташкилий бўлим мудири