Наф келтириш олий бахт

       Когон туманидаги “Истиқлол ” мфйда жойлашган “Bahor chance textle” МЧЖда 450 нафаррдан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилади. Ип-калава ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган мазкур корхона касб-ҳунар мактабларининг бир қатор битирувчиларини иш билан таъминлаган.

    Яқинда “Bahor chance textle” МЧЖ Тадбиркорлик бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилояти бирлашган қўмитасига аъзо бўлди. Тармоқ ходимлари корхонада бўлиб, ишчи-ходимларга касаба уюшмасиниг афзалликлари, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги асосий тушунчалар ҳамда қонунчиликда иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатларини тўғри қўлланиши тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

     Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан касаба уюшмалари тизимида туризмни ривожлантиришга қаратилган “Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил!” шиори остида ташкиллаштирилган Хоразм вилояти бўйлаб саёҳатга корхонанинг энг  илғор 34 нафар ишчи-ходимлари жалб этилди.Меҳнаткашлар саёҳат давомида мазмунли хордиқ чиқариб, ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини исхор қилдилар.

Print Friendly, PDF & Email