“Умид гулшани” сиҳатгоҳига бепул йўлланма

“Умид гулшани” санаторияси 2000 йилда ташкил этилган бўлиб, пойтахтдан 18 км шимолий-шарқда жойлашган. Иқлими континентал, мусаффо ҳаво нафақат дам олиш, шунингдек, турли касалликлардан фориғ бўлгандан сўнг тикланиш учун ҳам қулай шароитга эга.   

               Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилоят Кенгаши  томонидан касаба уюшмалари тизимида турли хайрли ишларни амалга ошириш анъанага айланган.  Ўзбекистон Мустаққиллигининг 31 йиллиги муносабати билан ижтимоий суғурта бюджети маблағлари ҳисобидан 2022 йилда ўтказилиши режалаштирилган акциялар доирасида  “Умид гулшани” санаториясида даволаниш учун уч нафар  ходимга бепул йўлланмалар берилгани шулар жумласидандир.

              – Мазкур хайрли ишлар орқали  мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг инсон манфаатларига хизмат қилаётганига яна бир бора амин бўлдик, – деди “Бухоро сув таъминот “  масъулияти чекланган  жамияти касаба уюшма қўмитаси раиси Ҳамза Ражабов.

–Касаба уюшмалари  томонидан ходимларимиз саломатлигига  кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар бизнинг хайрли ишларимизда мадад бўлмоқда. Бугунги тадбирда менга ажратилган бепул йўлланма  янги ғайрат бахш этди. Биз ёшлар шаҳримиз, туманимиз ободлиги ,  халқимиз фаровонлиги   йўлида бундан-да самаралироқ меҳнат қилишда давом этаверамиз, ؘ– дейди мазкур  жамият ходими, касаба уюшма аъзоси Санжар Равшанов.  

Уюшма аъзоларига берилаётган бундай йўлланмалар халқ манфаати, юрт равнақига хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.

Ҳалима РЎЗИЕВА,

Ўзбекистон касаба уюшмалари

Федерацияси Бухоро вилоят Кенгаши

Ижтимоий суғурта бўлими мудири

Print Friendly, PDF & Email