Яхши дам, доимо меҳнатга ҳамдам!

Кейинги йилларда жамият ҳаётида касаба уюшмаларининг ўрни ва роли ошиб бораётганини барчамизга сир эмас. Касаба уюшмалари туфайли ташкилот ва муассасалар  ишчи ходимлар учун қулай меҳнат ва дам олиш шароитлари яратилмоқда. “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида ўтказилаётган тадбирлар натижасида аҳолининг саёҳатларга бўлган қизиқиши кундан кунга ортиб бормоқда.

 

       Жамоа шартномалари ва тармоқ келишувларига киритиш орқали шу кунга қадар 23495  нафар, шундан 9659 нафари вилоят ҳудудидаги диққатга сазавор қадамжоларга, 13836 нафари тарихий шаҳарларга, ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларининг саёҳатлари ташкил этилди. Шу жумладан:касаба уюшмалари Федерацияси орқали 1063 нафар ходимлар ва уларнинг оила аъзолари Хоразм ва 250 нафар ходимлар Тошкент шаҳарларига саёҳатлари ташкил этилди

Жорий йилнинг 22-23 сентябрь кунлари касаба уюшмалари тизимида туризмни ривожлантиришга қаратилган “Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил!” шиори остида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят Кенгаши томонидан Тадбиркорлик, бизнес ва кўрсатиш ва Транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси тармоқлари тасарруфидаги ташкилотларнинг 50 нафар ишчи- ходимлари Тошкент шаҳри бўйлаб 2 кунлик  саёҳат уюштирилди. Саёҳатчилар  муқаддас қадамжоларини зиёрат қилиб, Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, Мустақиллик йилларидаги амалга оширилган  улкан  бунёдкорлик ва ободончилик ишлари билан яқиндан танишдилар.

        Шунингдек, Ромитан туман маданият ходимлари Хоразм вилоятининг Хива шаҳрига саёҳатлари ташкиллаштирилди. Саёҳатчилар Хива шаҳрининг Ичан-Қалъа давлат музейи қўриқхонасидаги Калта минор, Паҳлавон Маҳмуд масжиди, Шерғозихон мадрасаси, Аллақулихон масжидлари ва  муборак қадамжоларига зиёрат қилдилар.

       Саёҳатчилар улуғ аждодларимизнинг илм-фан, маданият ва маънавият ривожига қўшган ҳиссаси ва Ватанимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини янада юксалишидаги уларнинг роли ҳақида чуқур таассуротларга эга бўлдилар.

     Саёҳатчилар дилларга бир олам қувонч бахш этган ташкилотчиларга  ўз миннатдорчилигини билдиришди.

Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мутахассиси    А.Имомова

 

 

Print Friendly, PDF & Email