Ғолиблик учун кураш

2022-2026 йилларда мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт страте-гиясини амалга ошириш, эришилган ютуқарни мустаҳамлаб, туб ислоҳотлар жараёнларини янги босқичга кўтариш, инсон қадри, унинг ҳуқуқи ва манфаатлари, етакчи ўринга олиб чиқиш, ходимлар орасида соғлом ижтимоий муҳитни шакллантириш мақсадида шу йилнинг 23-31 август кунлари Бухоро давлат университетида мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Касаба уюшма кубоги” учун “Саломатлик спартакиадаси”  жамоавий мусобақалари қизғин ва муросасиз руҳда бўлиб ўтди.

Аёллар ўртасидаги мусобақалар спортнинг “Волейбол” тури бўйича ўтказилиб, биринчи ўринни “Жисмоний тарбия” факультети, иккинчи ўринни “Тюторлар жамоаси” ва учинчи ўринни университетнинг “Физика-математика” факультети спортчилари қўлга киритган бўлса, эркаклар ўртасида бўлиб ўтган “Футбол” мусобақаларида биринчи ўринни “Тарих ва юридик” факультети, иккинчи ўринни “Жисмоний тарбия” факультети жамоаси қўлга киритишди.

Спорт мусобақалари ғолиблари Бухоро давлат университети касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари, диплом ва медаллар билан тақдирландилар. “Бухоро давлат университети касаба уюшма кўчма кубоги” “Тарих ва юридик” факультетига насиб этди.

Print Friendly, PDF & Email