Юртимизда кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, меҳр-оқибат маънавий ҳаётимизнинг том маънода ажралмас қисмига айланган.
Жорий йилнинг 4 октябрь куни Жондор тумани Ромиш маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Жондор туман кенгаши билан ҳамкорликда маҳаллада кекса авлод вакиллари билан “Кексалар – оила чироғи” мавзусида бир пиёла чой устида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилган фахрийлар, хонадонларимизнинг файзи бўлмиш отахону-онахонлар, мехр муруватга ташна эҳтиёжманд, яккаю ёлғиз кексалар таклиф этилди ва иштирокчиларига концерт дастури ташкил этилиб, йиғилганлар қалбига завқ-шавқ улашилди. Тадбир сўнгида ташкилотчилар томонидан эсталик совғалари берилди.