Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсоллардир. Ўзбекистоннинг давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, шу юртда яшовчи ҳар бир фуқарога ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди.
Республикамиз фуқаролари учун ватанимизнинг муқаддас рамзи – Давлат байроғи муқаддасдир. Сана муносабати билан тармоқлар тизимидаги барча меҳнат жамоаларида маданий-маърифий тадбирлар, “Давлат рамзларининг фуқароларда миллий ғурур, фахр-ифтихор туйғуларини юксалтиришдаги роли” мавзуларида “Маърифат соатлари” ўтказилди. Жумладан, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси таасарруфидаги Ғиждувон туман халқ таълим бўлими, тармоқ касаба уюшмаси кенгаши ва Маданият бўлими туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда «Байроғим- ғурурим, ифтихорим!» номли тадбир ўтказилди. Тадбирда 66 нафар ЧЁҚТ раҳбарлари иштирок этди.
Бухоро туман 25-ДМТТда «Муқаддасдир Ватан байроғи!» мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро туман бўлинмаси вакиллари, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Бухоро туман кенгаши раиси У.Атоев, Мустақиллик маҳалласи ёшлар етакчиси М.Ҳомидовлар иштирок этишди.
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тармоқ тизимидаги Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Бухоро вилоят Қўриқлаш бошқармаси, Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармасида, ИИБ жамоат хафвсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патрул-пост хизмати баталонларида ҳам “Давлат рамзларининг фуқароларда миллий ғурур, фахр-ифтихор туйғуларини юксалтиришдаги роли” мавзуларида ишчи ходимлар ўртасида ўқув соатлари ташкил этилди. Барча бўлиб ўтган тадбирларда давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсоли экаанлиги эътироф этилди.
Байроғимизнинг баландлиги юртимизнинг обрў-нуфузи юксаклигидан далолатдир. Шундай экан, сарбаланд қаддимиз ва қадримиз тимсолини ҳамиша эъзозлайлик ва бошимиз узра баланд кўтарайлик!