Бугун Ромитан туманидаги мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилоят Кенгаши раиси М.Олимовнинг Ромитан тумани ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда туман ҳокими Барноев Умиджон Исаевич, туман ҳокими ўринбосарлари, ёшлар ишлари агентлиги, маҳаллардаги ёшлар етакчилари, вилоят кенгаши масъул ходимлари ҳамда турли соҳаларда фаолият юритиб келаётган ёшлар иштирок этди.
Учрашувда вилоят Кенгаши раиси юртимизда касаба уюшмалари соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, ёшларимизга яратилаётган имкониятлар шу билан бирга Янги Ўзбекистонда янги касаба уюшмаларининг ўрни ва соҳада эришилаётган ютуқлар ҳақида маъруза қилди. Учрашув давомида шунингдек, касаба уюшмалари томонидан ёшларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни касаба уюшмалари фаолиятига кенг жалб этиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали ўз иқтидор ва истеъдодларини кенг намоён этишлари учун имкониятлар яратиб бериш борасидаги фаолиятларини йўналтириб ва мувофиқлаштириб бориш мақсадида Ёшлар бирлашмаси ташкил этилганлиги, унинг асосий вазифалари этиб, ёшларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлаш, уларнинг меҳнат муносабатларига оид билимларини ошириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига, касаба уюшмалари тизимига ёш, иқтидорли ва интилувчан кадрлар жалб этилишига кўмаклашиш этиб белгиланганлиги, шу билан бирга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академиясининг ташкил этилганлиги, йўналишлари айтиб ўтилди.
Учрашув давомида туманда юқори кўрсатгичларга эришган иқтидорли ёшларнинг меҳнат фаолиятлари ва ютуқлари айтиб ўтилди.
Учрашув давомида туманда турли соҳаларда фоалият юритиб келаётган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа вакиллари томонидан жавоб олдилар.
Тадбир сўнгида бир гуруҳ фаол ёшлар вилоят Кенгашининг эсталик совғалари билан тақдирландилар.