Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 19 октябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Ёш китобхон” танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 7-60”с” ва 47 қ/қ-сонли қарори асосида Бухоро вилоятидаги барча умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-11 синф ўқувчилари ўртасида “Ёш китобхон” танлови ўз ишини бошлади. Танлов ўқувчилар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш орқали уларнинг маънавий-сиёсий онгини юксалтириш, ижтимоий фаол ҳаётга жалб этиш, сўнги йилларда Юртимиздаги ижобий ўзгаришлар моҳиятини англашига кўмаклашиш, жамоат ташкилотлари, хусусан касаба уюшмаларининг жамиятдаги ўрни ҳақида тушунчаларини шакллантиришга йўналтирилган.
Танлов Низом талаблари асосида вилоятимиздаги мавжуд барча мактабларда кенг ташкил этилди, унга кўра танлов бир босқичда ўтказилиб, тест саволларига тўғри жавоб берган ҳамда битта бадиий асарни маҳорат билан шарҳлаган ўқувчи ғолибликни қўлга киритди. Барча шартларда юқори балл тўплаб ғолибликни қўлга киритган барча ёш китобхонлар 11-ноябрь “Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни” муносабати билан тақдирланишди.
Бундай танловларни ташкил этишдан асосий мақсад ўқувчилар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонликни тарғиб қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни касаба уюшмасининг мақсади, вазифаси ва фаолияти билан яқиндан таништиришдан иборат.