Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган, уларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини янада оширишга хизмат қиладиган мазкур тарихий воқеликнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни”ни кенг жамоатчилик иштирокида иш берувчилар билан ҳамкорликда нишонлаш мақсадида, бир қатор ишлар амалга оширилди.
Касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан 2022 йил октябрь-ноябрь ойларида “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни”га бағишлаб амалга ошириладиган ишлар бўйича чора-тадбирлар режаси имзоланди.
Ҳар бир бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида касаба уюшмалари аъзолари билан “очиқ мулоқотлар” ўтказиш жадвали ишлаб чиқилди ва унга асосан бугунги кунга қадар 50 дан ортиқ бошланғич ташкилотларда очиқ мулоқотлар ташкил этилди.
1-10 ноябрь кунлари Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши тасарруфидаги барча бошланғич ташкилотларда “Касаба уюшмалари кеча ва бугун” мавзусида давра сухбатлари ўтказилиб, 11 ноябрь- Касаба уюшмалари куни муносабати билан касаба уюшмалари фаолияти, унинг бугунги кунда тутган ўрни ҳақида суҳбат ва касаба уюшма фахрийлари билан учрашувлар ташкил қилинди. Сана муносабати билан бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида тадбирлар кенг давом этмоқда.