Кўҳна заминимиз одамлари кўнглида устувор бўлган адолат, ҳақиқат, иймон, олижаноблик, бағрикенглик, мардлик, тантилик каби улуғ хислатлар Конституциямиздан муносиб ўрин олган. У умуминсоний ғоялар – тенглик, эркинлик, биродарлик, халқлар ва миллатлараро дўстлик, мамлакат ва дунё барқарорлиги каби энг улуғ ғояларга хизмат қилади.
Жорий йилнинг 7-декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30-йиллиги”га бағишлаб Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар бўлинмаси кенгаши ҳамда Бухоро шаҳар халқ таълими бўлимининг қўшма қарорига асосан умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган ўқитувчилар ўртасида “ЗАКОВАТ” интеллектуал ўйинининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур “ЗАКОВАТ” интеллектуал ўйинида 5 та жамоа иштирок этиб ҳакамлар ҳайъатининг якуний қарорига кўра “Қомус” жамоаси 1-ўринни эгаллаб шаҳар бўлинмаси кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.