Жорий йилнинг 28-29 ноябрь вилоят Кенгаши томонидан ходимларнинг бўш вақтларини сермазмун ўтказишлари, уларни маънавий озуқа олишлари мақсадида Ўзбекистон Ресупбликаси Презиентининг 2022 йил 2 февралдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 112-сонли қарори, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2022 йил 9 августдаги БМ-06/1102-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида “Фатҳулла Маъсудов хотирасига бағишланган концерт дастурлари ташкил этилди.
Унда барча тармоқлар кесимида фаолият олиб бораётган ишчи ходимларнинг иштироки таъминланди. Концерт дастурида “Қаҳ-қаҳа”қизиқчилар гуруҳи, Ирода Аллаберганова, Баҳодир Фозилов ва Райимжон Усмоновлар ташриф буюриб, барчага кўтаринки кайфият бахш этишди.
. Мазкур дам олиш тадбирлари Бухоро шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ўтказилади. Жами 3000 нафар ишчи-ходимларнинг иштироки таъминланди.