Миллатимиз азал-азалдан меҳр-оқибатли бўлиб келган. Ҳар йили “3 декабрь – Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни” муносабати билан республикамизда эълон қилинадиган меҳр-мурувват ойлигида ногиронлик муаммоларининг ечими борасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, ушбу долзарб йўналишда кенг қамровли режаларни ишлаб чиқишга бағишланган оммавий-маданий ва хайрия тадбирлари юқори савияда ўтказиб келинмоқда. Ушбу жараёнда республиквилоятимиздаги касаба уюшмалари ташкилотлари ҳам иштирок этмоқдалар.
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси шаҳар ва туман кеншгашлари томонидан “3 декабрь – Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни” муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Вилоятимиздаги умумтаълим мактабларида якка тартибда ўқитилаётган, имконияти чекланган 359 нафар ўқувчилар ҳолидан хабар олиниб, уларга турли хилдаги ўқув қуроллари ва эсталик совғалари топширилди. Шу билан бирга соҳада бир неча йил фаолият олиб борган ногиронлиги бўлган ишчи- ходимларга озиқ овқат маҳсулотлари топширилди.
Сана муносабати билан ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Бухоро вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Р.Носирова иштирок этиб, иштирокчиларни қизғин табриклаб касаба уюшмасининг эсдалик совғаларини топширдилар.
Бухоро муҳандислик технология институти касаба уюшмаси томонидан жорий йилнинг 2 декабрь куни Бухоро шаҳар Ногирон болалар мактаб интернатига таҳсил олаётган болажонлар учун маданий тадбир ташкил этилди.Тадбир давомида турли куй қўшиқлар ижро этилиб, болажонлар кўнглига шодлик улашилди. Институт жамоаси томонидан кўзи ожиз болалар мактаб интернатининг 50 нафар ўқувчиларига маданий тадбирларда фойдаланиш учун турли хил саҳна кийимлари ва 281 нафар ўқувчига 7 млн сўмлик ўқув қуроллари, гигиена воситаларидан иборат совғаларлар топширилди.